Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

5 Май, 13:11 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 241 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас нет

Бугунги доруломон кунларнинг қадрига етиш, юртимизнинг янада юксалиши ва ёшларимизнинг бахтли яшаши учун бугун барчамиз бирдек масъулмиз. Айниқса, бу йўлда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кекса ва нуронийларимизнинг маслаҳат ва дуоларини олган ҳолда иш олиб бориш меҳр-мурувват кўрсатиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари Чилонзор туманида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийлари хонадонига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олишди ва байрам билан табриклашди.

Қўллари дуода ва бугун бир қучоқ невара ва эваралари ардоғида яшаётган Магфрат Багапова бугун 92 ёшда.

— Тинчлик бу энг буюк неъмат, ўша машъум уруш йилларида бу кунлар биз учун армон эди. Мен шу кунларга етказгани учун шукрона айтаман. Менинг бу ёшга киришимга ва бугунгидек тетик бўлишимда бугун юртимиздаги тинчлик, биз кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор сабаб дейди, — Магфрат ая.

Хонадонлардаги суҳбатлар давомида фахрийлар дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб бердилар.

— Уруш балоси нафақат бизнинг юртимизда балки бутун дунёда инсоният бошига ҳеч қачон қайтмасин. Бугунги тинч ва осуда кунларда ёшларимиз бахтли ҳаёт кечиришсин. Мен доим фарзандларим ва невараларимга тинчликнинг, оиланинг қадрига етишни, юртимизнинг бундан ҳам чирой очиши учун бугунги имкониятлардан фойдаланиб ўз ҳиссаларини қўшишини таъкидлайман. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва эътибордан мамнунмиз, — дейди Болодерова Анна.

Партия фаоллари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

 

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас was last modified: Май 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »