Инсон ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимояда

31 Май, 17:25 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимояда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши Жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани суди, туман фуқаролик суди, туман прокуратураси билан ҳамкорликда тумандаги 9-умумтаълим мактабида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман Кенгаши депутатлари, партиянинг Чиноз тумани Кенгаши, “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси, педагог-ўқитувчилар, ёшлар ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишларнинг моҳиятига, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда инсон манфаатларини ҳимоя қилинишининг кафолатига эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров Президентимизнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш лозимлиги ҳақидаги фикрларини кенг жамоатчилик қаторида “Адолат” СДП фаоллари ҳам мамнуният билан қабул қилишганини таъкидлаб ўтди. — Зеро, партия Сайловолди дастури “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” тамойилига асосланиши бу борада партия депутатлик корпусининг ҳам масъулиятини яна бир карра кучайганини баён қилди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари истиқлол йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтиш баробарида, бу борада ҳали ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммоларни ҳам атрофлича таҳлил қилиб, муҳим амалий хулосаларни белгилаб берди. Айни пайтда соҳа ривожига танқидий ёндашиш, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бир-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳал қилиш йўллари ва механизмлари ҳақида билдирилган аниқ таклифлар, амалий ташаббуслар асосида суд идоралари, судьялар фаолиятини бутунлай янгича асосда, самарали ташкил этиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани суди раиси Мухтор Ҳакимов ўз нутқида Президентимизнинг судья лавозимида фаолият кўрсатаётган суд ходимлари ўз фаолияти юзасидан ҳар бир судья инсон ҳуқуқларини адолатли ҳимоя қилиш, аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиши белгилаб берилганини таъкидлади.

Нигора Муҳаммадиева, Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутати:

— Юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган эзгу ишларнинг натижасини бугун барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида кўплаб саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу маънода партия томонидан ташкиллаштирилган тадбир ҳам фуқароларимизнинг ҳуқуқий савиясини оширишда аҳамиятли деб, ўйлайман. 

 Давра суҳбати чоғида иштирокчилар мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг аҳамияти, жумладан ҳуқуқий ва суд ислоҳотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш эвазига коррупцияга қарши курашни кучайтириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва қулайлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга хайрихоҳлик билдиришди.

Тадбир якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Инсон ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимояда was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »