Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилат

30 Май, 10:20 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилат нет

Юртимизда инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак наъмуналаридан биридир. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Кексаларнинг ижтимоий ҳимоясида жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзусида амалий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари, “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилоят бўлими ходимлари, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис  ўринбосари Узоқбой Рисқулов, “Олмазор”, “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосарлари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилоят бўлими раиси Норқул Нушаров:

Сўнгги йиллар мобайнида республикада ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш борасида бизнинг халқимиздек бағрикенг, меҳр-мурувватли халқ бўлмаса керак. Бу, аввало, оилада фарзандларнинг ота-онага ғамхўрлиги, меҳрибонлигида ўз ифодасини топади.

Тадбирда сўз олганлар кексаларни қадрлаш ҳалкимизга хос асрий анъаналар эканлигини, оилаларда тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга уларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилиш, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланиш, кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш, тиббий хизматларни кўрсатишни янада яхшилаш лозимлиги борасидаги фикрларини билдириб ўтишди.

Учрашув якунида кексаларни эъзозлаш ҳамда уларни янада қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифалар белгиланди. Мазкур тизимда ишлаётган партиянинг фаол аъзолари партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Кексаларни эъзозлаш – инсоний фазилат was last modified: Май 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »