Келинларнинг орзуси

24 Май, 10:36 • Аёллар қаноти, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 129 марта кўрилди • Комментариев к записи Келинларнинг орзуси нет

Халқимизда тилдан-тилга ўтиб келаётган бир мақол бор “Қайнонали келин — қарқара келин, қайнонасиз келин — масхара келин”. Ушбу мақол минг йиллар давомида ўз исботини топиб келмоқда. Албатта, қайноналик катта бир масъулият, ўзга бир оилада ўлғайган, тарбия топган қизни ўз фарзанди қаторида қабул қилиш, унга ғамхўрлик қилиш кишидан катта фидоийлик талаб қилади.

Айни кунларда фарзандлар тарбияси борасида энг ишончли маслаҳатчи, оиланинг аҳиллиги, оила ва жамият муносабатларини тартибга солувчи, қайнона – келин муносабатларини яхшилаш, оилавий ажримларни олдини олиш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришда муҳим ўрин тутган шахс – қайноналарнинг ҳаётий фаолиятини кенг тарғиб этиб келаётган анъанвий “Адолатли қайнона” Республика кўрик-танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.

 Куни кеча  Жомбой туманида, туман “Адолат” СДП Кенгаши, туман хотин қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Жомбой туман бўлими ва маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида “Адолатли қайнона” кўрик — танлови ўтказилди. Кўрик танловда туманимизнинг турли маҳалларидан саралаб олинган 7 нафар иштирокчилар билан бирга партия сафидаги фаол аёллар ва бой ҳаёт тажрибасига эга бўлган онахонлар иштирок этдилар. Танлов уч босқичда бўлиб ўтди. Иштирокчилар уч шарт асосида ўзларининг бор имкониятларини ишга солиб иқтидор ва салоҳиятларини  намоён этишдилар. Уларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли тарзда баҳоланиб борилди.

Танлов жуда қизиқарли ва баҳсларга бой бўлди. Айниқса учинчи шарт бўйича Зирахол ая Ҳайдарова қадимги анъана ва қадриятларимизни саҳна кўриниши қилиб чиқиши залда ўтирган томошабинларни, қолаверса ҳайъат азоларини ҳайратига сазовор бўлди. Кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Кўрик-танлов адолат тамойилларига таянган холда оила ва жамият муносабатларини тартибга солиш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани билан аҳамиятли,- дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши раиси Комила Умарова – танлов давомида иштирокчилар оиланинг аҳиллиги, фарзандлар тарбияси борасида қайнона энг ишончли маслахатчи эканлигини ифодалаб бера олдилар. Дарҳақиқат, “Адолатли қайнона”лар бор экан, оилаларимизда ҳеч қачон келишмовчиликлар бўлмайди. Жамиятда шу сингари ҳаётий тажрибага эга бўлган онахонларимизнинг ибратли ҳаёт йўлларини биз ёшларга йўл кўрсатувчи  ана шундай тадбирлар кўпаяр экан, оилалар мустаҳкамланиб, жажжи қоракўзлар ота-она меҳридан бебаҳра қолмайди, етим деган сўзлар камроқ ишлатилишига ишончимиз комил.

Танловда барча шартларни бажаришда ҳакамлар ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган Зирахол ая Ҳайдарова ғолибликни қўлга киритиб танловнинг вилоят босқичига йўлланма ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғаларини қўлга киритди.

Зирахол ая Ҳайдарова, танлов ғолиби, Назар МФЙ фуқароси – бугун  “фалончини қизи қайтиб келибди”, “фалончини келини ишёқмас экан”, “бир ишни уддасидан чиқмаслардан экан” деган  гап-сўзлар қулоққа тез-тез чалиниб туради. Тўғри бу борада ҳамма қизлар ҳам турмушга тайёр деб бўлмайди, аммо қайнона бу она, агар келин бирон хатоликка йўл қўйса, “шу ишни мени қизим қилганда қандай йўл тутардим” деб ўйлаб кўриш керак. Ўзим ҳам учя келин бир куёвга қайнонаман. Биз катталар энг аввало ёшларни катта ҳаётга тайёрлашга эътибор қаратишимиз, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини ёшларга қоғозлардаги маърузалар билан эмас қизиқарли ва замонавий, “ўзларининг тилида” етказишимиз зарур деб ҳисоблайман.

Танловнинг қолган иштирокчилари ҳам тегишли номинациялар асосида рағбатлантирилди.

Насиба ҲАМДАМОВА,

партия фаоли

 

 

Келинларнинг орзуси was last modified: Май 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »