Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари доимий комиссияда муҳокама этилди

16 Май, 12:27 • Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари доимий комиссияда муҳокама этилди нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши томонидан “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этилиши, давлат-хусусий шериклик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиниши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган эди.

Ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳарда жами 33 та мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилди. Ҳозирда, ўрганиш натижалари умумлаштирилиб, таҳлил этилиб халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясига масала киритиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўрганиш натижалари,  халқ  депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг  “Ижтимоий ва маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси” йиғилишида муҳокама этилди. Доимий комиссия йиғилишида мактабгача таълим муассасалари мудирлари, услубшунослар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда, иштирокчилар ўртасида гуруҳларга бўлинган ҳолда мактабгача таълим муассасалари фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича таклиф ва тавсиялар олиниб, халқ депутатлари Навоий  шаҳар Кенгашининг навбатдаги  сессияси кун тартибига масала киритиш бўйича доимий комиссия қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ишлари доимий комиссияда муҳокама этилди was last modified: Май 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »