Меморандум доирасида тадбир ташкил этилди

23 Май, 11:21 • Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 139 марта кўрилди • Комментариев к записи Меморандум доирасида тадбир ташкил этилди нет

Гулистон шаҳар қурилиш касб – ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши, Гулистон шаҳар партия ташкилоти ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шаҳар “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти вакиллари, “ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят партия ташкилоти ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Беҳзод Абдуллаев кириш сўзи билан очди ва йиғилганларга тадбир мақсади ҳақида тушунчалар берди. Шундан сўнг, Гулистон шаҳар партия ташкилоти раиси Сарвар Эсанов, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий бўлинмаси раиси Ўктам Қосимов ва ижрочи директори Илҳом Бурхоновларнинг маърузалари тингланди.

Тадбирда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни ҳамма билиши зарурлиги, ҳар бир киши инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи маҳсулотлардан, иш, хизматлардан огоҳ бўлишлари, нуқсонли ёки сифатсиз товар сотиб олганда, сифатлисига алмаштиришнинг ёки ўзларининг истеъмолчи соҳасига оид ҳуқуқлари бузилганда, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли ваколатли органларга мурожаат қилишнинг тартиб – қоидалари ҳақида билимга эга бўлишлари зарур эканлиги айтиб ўтилди.

Илҳом Бурхонов — Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори:

— Ҳудудий бирлашмамизнинг мақсади соҳага оид қабул қилинган Қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларини аҳолининг барча қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш орқали ички истеъмол бозорида сифати паст, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий истеъмол маданиятини юксалтиришдан иборатдир. Бугунги ўтказилган йиғилишда тадбир қатнашчиларига шулар ҳусусида кенгроқ тушунчалар бериб ўтишга ҳаракат қилдик.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб савол ва мурожаатларига тегишлича жавоблар олишди.

Маъмура ЗАФАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гулистон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Меморандум доирасида тадбир ташкил этилди was last modified: Май 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »