Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ШҲТ сиёсий партиялари форумида иштирок этди

30 Май, 16:08 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Расмий хабарлар, Янгиликлар • 98 марта кўрилди • Комментариев к записи Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ШҲТ сиёсий партиялари форумида иштирок этди нет

Жорий йилнинг 26 май куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик  ташкилотига аъзо мамлакатлар партияларининг биринчи Форуми бўлиб ўтди. Унда хитойлик ва хорижий мамлакатлардан 200 га яқин вакиллар, жумладан, 20 та давлатдан 30 дан ортиқ сиёсий партиялар, шунингдек, ҳамкор ва кузатувчи мақомига эга мамлакатлар ҳам иштирок этди.

Шу ўринда айтиш лозимки, бу тадбирда Ўзбекистон сиёсий партиялари вакилларидан иборат делегация ҳам фаол иштирок этди. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу делегацияга Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилик қилди.

Форумда сўзга чиққан Н.Умаров Ўзбекистонда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стретегияси асосида амалга оширилаётган кенг қамровли, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш баробарида, ШҲТ доирасида парламентлараро алоқаларнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиш, иқтисодий, сармоявий, маданий ва тадбиркорлар ўртасида  муносабатларни  кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Н.Умаров Ўзбекистон “Адолат” СДП етакчиси сифатида партиянинг мамлакатимиз сиёсий майдонида тутган ўрни ва роли, олдига қўйган дастурий мақсад-вазифалари, амалга ошираётган ишлари ҳамда ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот берди. ШҲТ давлатлари сиёсий партиялари ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Форум якунларига кўра, иштирокчилар мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш учун “Шанхай руҳи”ни янада чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Сиёсий партиялар вакиллари бундан кейин ҳам барча имкониятларни ишга солган ҳолда, кенг қамровли партиялараро ва иқтисодий ҳамкорликка эътибор қаратишларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 

Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ШҲТ сиёсий партиялари форумида иштирок этди was last modified: Июнь 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »