Оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

31 Май, 10:38 • Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади нет

Янгиер шаҳар Педагогика касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши, Янгиер шаҳар партия ташкилоти, Янгиер шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” маркази шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ҳамкор ташкилот вакиллари билан бир қаторда халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлари, Янгиер шаҳар Педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва талабалари, Янгиер шаҳар “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Дилфуза Умерова кириш сўзи билан очиб, ташкил этилган давра суҳбатининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил таништириб ўтди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари “Соғлом оила – жамият бойлиги”, “Фуқаролик жамияти ривожланиши ва иқтисодиётимиз тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни” ва “Фуқаролик жамияти ва шахс тарбиясида оила институтининг ўрни” каби мавзулардаги маърузаларни тинглади.

Дилфуза Умерова, Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати:

— Шаҳримизда ташкил этилган “Аёллар ижтимоий мослашув маркази”да ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмушда қийналаётган аёлларга психологик, тиббий, ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатиб келаябмиз. Шунинг баробарида уларга оиланинг муқаддаслигини, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунтиришлар бераябмиз. Зеро, оила мустаҳкамлигида аёлларимизнинг ўрни катта.

Биз ўз маънавий ҳаётимиз ва келажагимизни қураётганда миллий қадриятимиз бўлмиш оилани асосий таянч деб биламиз. Чунки миллий урф-одатларимизни эъзозлаш, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик, одамийлик, ҳалоллик, олижаноблик, меҳр-оқибат сингари асл инсоний фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади.

Ташкил этилган давра суҳбати якунида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этиб келаётган партия фаолларига фахрий ёрлиқлар, партияга янги қабул қилинган фуқароларга аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди.

Шуҳратжон ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »