Қонликўллик фаол ёш инноваторлар партия томонидан тақдирданди

31 Май, 09:54 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 107 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонликўллик фаол ёш инноваторлар партия томонидан тақдирданди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида Қонликўл туманида ҳам ёш инноваторларнинг инновацион кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Қонликўл саноат транспорт коллежи ва Қонликўл педагогик коллежи ўқувчи ёшлари ўзлари ихтиро қилган инновацион ишланмалари ва лойҳалари билан фаол иштирок этди.

Унда Қонликўл саноат транспорт коллежининг 3-босқич талабаси Атабек Хожамуротов ясаган автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаси ва турли хил автомобиль макетлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Қонликўл педагогик коллежи талабалари Мадина Досназарова, Айнура Абуова, Айнура Кенгесбаеваларнинг қўл меҳнатлари ва ишланмалари йиғилганлар эътиборини тортди.

Энг асосийси партия томонидан ташкил этилган мазкур тадбир унда қатнашган ёш инноваторларга ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён қилиш имконини яратди.

Инновацион кўргазма якунида фаол иштирок этган ёш инноваторларга партиянинг Қонликўл туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Меҳрибан ИБРАИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қонликўл туман Кенгаши

ижрочи котиби

Қонликўллик фаол ёш инноваторлар партия томонидан тақдирданди was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »