Қонун лойиҳаси муҳокамаси фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди

21 Май, 15:04 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун лойиҳаси муҳокамаси фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди нет

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари, ёш олимлар, экспертлар ва партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори Орал Атаниязова кириш сўзи билан очди ва мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижаларини эътироф этган ҳолда “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши соғлиқни сақлаш тизимида ташланган катта қадам бўлганлигини таъкидлади. Учрашувда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Нурлыбек Мырзамуратов муҳокама қилинаётган мазкур Қонун лойиҳасининг асосий томойиллари ҳамда одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилишнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлор берди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Ажинияз Пахратдинов ҳам сўзга чиқиб, партиямиз фаоллари ва депутатлари аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган трансплантология тиббий хизматига рухсат беришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида амалий ишлар олиб бориб, мазкур соҳани бизнинг юртимизда ривожлантиришга ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётганини ва бу борада сиз тиббиёт ходимлари ҳамда бўлажак шифокорларнинг таклифлари муҳим аҳамиятга эга дея таъкидлади.

Давра суҳбати давомида сўз олган Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали хирургия кафедраси мудири Айдос Қутлимуродов ўз фикр ва таклифлари билан йиғилганларга мурожаат қилди ва ёшларни мазкур қонун лойиҳасига бефарқ бўлмасдан ҳолис тавсияларини беришга чақирди.

Тадбирда иштирокчилар ушбу қонун лойиҳасини ўрганиб, муҳокама қилди ва  таклиф-тавсияларини билдиришди.

Давра суҳбати якунида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори Орал Атаниязова  партиямизга ўз ташаккурини билдириб, мазкур Қонун лойиҳасининг муҳокамаси институтда профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар ўртасида давом этишини таъкидлади.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

Матбуот котиби

Қонун лойиҳаси муҳокамаси фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди was last modified: Май 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »