Партия лойиҳаси ижросида Хонобод намунаси ўрганилди

19 Май, 15:47 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 214 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси ижросида Хонобод намунаси ўрганилди нет

18-19 май кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Андижон вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган икки кунлик кўргазмали сайёр амалий семинар иштирокчиларнинг фаоллигини янада оширди. Тадбир доирасида  Хонобод шаҳрида  “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳасининг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамияти” мавзусида ташкил этилган тадбирлар бунинг ёрқин ифодасидир..

“Ўзбекистон Швецарияси” номи билан танилган мазкур шаҳарда тозалик борасида ибрат мактаби яратилган.  Иштирокчилар дастлаб, 8-сонли мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар билан танишдилар. Шаҳар кўчаларидаги озодалик ва саранжонликда партиядошларимизнинг муносиб хиссаси бор. Бу борада партиянинг Ҳонобод шаҳар кенгашининг тажрибаси ва эришилган натижалар  ўрганилди.

Партиядошларимиз томонидан олиб борилган тарғибот ишлари, лойиҳадан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликка етказилгани,  тиббиёт ва таълим муассасалари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.

Таъкидланганидек, аҳоли томонидан илиқ қабул қилинган ушбу лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик хиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида ёшларни бирлаштириш, уларнинг тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш каби мақсадлар рўёбига хизмат қилмоқда.

Вилоятнинг энг чекка ҳудудида Давлатимиз раҳбарининг таклифлари асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчилик ишларини алоҳида қайд этиш лозим. Тоғлар ёнбағрида жойлашган Хонободнинг янада чирой очаётгани эътиборли. 2018 йил биринчи чоракнинг ўзида МФЙларда 20 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

Хонободлик  “адолатчилар” ташабуси билан ташкил этилган. “Тозалик – саломатлик гарови” акциясини кўпчилик қўллаб-қувватлади. Акция доирасида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида маиший чиқиндиларни оқава сувларга оқизиш, ахлатларни белгиланмаган жойларга ташлаш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклашка, сақич ёки целлофан пакетларни улоқтириш каби ҳолатларнинг салбий оқибатлари фуқароларга тушунтирилди. Бунда Ёш адолатчиларнинг хонадонма хонадон юришлари ва тайёрланган буклетлар ўз самарасини берди.

Сайёр кўргазмали амалий семинарда “Тозалик йўлида билашайлик” лойиҳасини амалга оширишда партиянинг Хонобод шаҳар Кенгаши тажрибаси тақдимоти ўтказилди. Унда шаҳардаги “Энг покиза хонадон”, “Энг покиза кўча”, “Энг покиза маҳалла” танлови ғолибларининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи-ёшларнинг Ватан, маҳалла, тинчликни мадҳ этувчи бадиий чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Ислом дини тозалик тарафдори. Шундан келиб чиқиб диний идора вакиллари томонидан инсонларни поклик ва тозаликка чорловчи  маърузалар қилинди. Бу айниқса, ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.

Семинар иштирокчилари “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Хонобод шаҳрида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминланаётгани ва ички туризмни ривожлантириш йўлидаги   тажрибалар  билан яқиндан танишдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матубот котиби

Партия лойиҳаси ижросида Хонобод намунаси ўрганилди was last modified: Май 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »