Партиявий тарғиботда Андижон тажрибаси муҳим

31 Май, 09:29 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 182 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиявий тарғиботда Андижон тажрибаси муҳим нет

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида Андижон вилоятида республика кўргазмали сайёр учрашуви ташкил этилди. Тинчлигимизни сақлаш, халқ фаровонлиги ва юрт ободлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, аёллар ва ёшлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликлари, ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикрини ва таклифларини ўрганиш, натижаси бўйича таклифлар киритиш мақсадида ташкил этилган мазкур сайёр семинардан катта таассуротлар билан қайтдим.

Семинарнинг илк кунида Андижон вилояти партия ташкилоти томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда партиянинг Андижон вилояти Кенгаши тажрибаси ўрганилди. Ташкил этилган ушбу анжуман маҳаллий партия ташкилотларининг барча ОАВлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада жонлантириш, партия матбуот котибларининг бир-бирлари билан ўз тажрибаларини алмашиш имконини яратди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Андижон вилоятининг маҳаллий ОАВ вакиллари томонидан партиямиз фаолиятига оид саволлари, фикрлари, таклифлари билан фаол қатнашганлигини кўриб амин бўлдикки, вилоятда партиямизнинг нуфузи юқори.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети доценти Наргис Қосимованинг “Сиёсий партия матбуот хизматининг самарали фаолияти. Партиявий тарғиботда интернет манбаларидан фойдаланиш усуллари” мавзусидаги амалий машғулоти барча матбуот котиблари қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Зеро, ушбу амалий машғулотда жуда кўплаб қизиқарли маълумотлар, соҳага доир терминларни қўллаш усуллари, биз матбуот котиблари фаолиятида асқотишига ҳеч бир шубҳа йўқ.

Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг Андижон вилоятидаги фотомухбири Зуҳриддин Умрзоқов сифатли фотосурат олиш юзасидан мастер-класс ўтиб, ўз тажрибаларини ҳудудлардан ташриф буюрган матбуот котиблари билан ўртоқлашди. Бирон бир мақола ёзилар экан, албатта унинг фотосурати ҳам оммавий ахборот воситалари талаблари учун мос бўлиши керак. Ушбу мутахассис шу жойнинг ўзида воқеа жараёнини амалий машғулот тарзда, жуда тушунарли тарзда етказиб бера олгани таҳсинга сазовор. Мазкур мастер-класс матбуот ходимлари фаолиятида муҳим рол ўйнаши шубҳасиз.

Ҳулоса ўрнида бир таклифни билдириб ўтмоқчиман, ҳар чоракда ҳудудларда шундай семинарлар ташкил қилиниб турилиши партия фаолиятини янада жонлантириш баробарида халқ орасидаги нуфузини оширишга хизмат қилган бўларди.

Шуҳратжон ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби,

семинар иштирокчиси

Партиявий тарғиботда Андижон тажрибаси муҳим was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »