Паспорт олиш учун электрон навбат

15 Май, 15:46 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Паспорт олиш учун электрон навбат нет

Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг янги версияси ишга туширилди. Сайт орқали биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин.

Сервисдан фойдаланиш учун сайтнинг «Интерактив хизматлар» бўлимига кириш керак. Мурожаатга бир иш куни давомида ишлов берилади ва аризачига SMS-хабар воситасида брон қилинган навбат санаси ва вақти ҳақида ахборот келади.

Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

Махсус функция давлат божини тўлаш учун квитанцияни генерациялаш ва уни иш куни давомида қоғозга чиқариш имконини беради.

Давлат божини Click тизими орқали тўлаш мумкин.

Илгари ушбу тартиб-таомиллардан ўтиш учун туман маълумотлар йиғиш пунктига албатта бориш керак бўлар эди.


Манба: Norma.uz 

 

Паспорт олиш учун электрон навбат was last modified: Май 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »