ПРЕСС РЕЛИЗ

15 Май, 16:32 • Пресс-релизлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС РЕЛИЗ нет

Жорий йилнинг 15 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг2017 йилдаги фаолияти тўғрисидагиҳисоботи” тўғрисидаги масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва бошқа ҳужжатлари асосида ташкиллаштирилиб, Давлат бюджети шаклланиши ва даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқларининг, шу жумладан ҳудудларга амалга оширилган ташриф давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний ва самарасиз харажатлар ҳамда бюджет тизими бюджетларига қўшимча даромад суммаси аниқланиб, норматив-ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва эътирозлар киритилди, амалий ёрдам ва кўрсатмалар берилди.

Фракция аъзолари Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бюджетдан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмларни сотиб олиш учун Давлат бюджетидан қўшимча 48 млрд.сўм кўзда тутилиши таъминлангани эътиборга молик эканини таъкидладилар.  Зеро, “Адолат” СДП фракцияси ҳам Давлат бюджети лойиҳаларини кўриб чиқишда ижтимоий соҳага ажратиладиган маблағларга алоҳида эътибор қаратиши қайд этилди.

Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси томонидан бюджет маблағларидан, энг аввало ижтимоий соҳа муассасаларида самарали фойдаланилиши устидан назоратни тубдан кучайтириш, давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш, унинг халқаро стандартлар даражасида ишончлилиги ва холислигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритилди.

Мазкур таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга кўра 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларида, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида молиявий назорат хизматлари ташкил ташкил этилганлиги ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағларнинг самарали ишлатилишида муҳим аҳамият касб этаётгани депутатлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган режага асосан ишчи гуруҳлари таркибида Ҳисоб палатасининг ходимлари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижалариҳам депутатлар муҳокамаларимарказида бўлди.

Ушбу ўрганишлар давомида қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳудудида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган “Дори-дармон” АК тизимининг дорихоналарини жойлаштириш ҳамда ҳудудларда тез тиббий ёрдам шохобчаларини ташкил этиш ишлари қониқарсиз даражада эканлиги; ҳудудларда бирламчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокорлар ҳамда тор мутахассисликлар билан тўлдирилмаганлиги; тез тиббий бригадаларининг чақирувлар учун дори-дармон воситаларига сарфланаётган бюджет маблағлари ўрганилганда 1 та чақирув дори-дармон харажати учун ажратилаётган маблағлар республика ҳудудлари бўйича номутаносиблиги; тиббиёт соҳасига 2017 йилда 2016 йилга нисбатан кўп маблағ ажратилаётганлигига қарамай оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳолатида сезиларли ўзгаришлар йўқлиги аниқланди.

Муҳокамалар давомида депутатлар ўрганиш якуни бўйича Ҳисоб палатасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига юборилганкўрсатмалари ижросини назорат қилиш зарурлигига ҳам эътибор қаратдилар.

Шунингдек, йиғилишда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари томонидан ҳисобот йилида барча ҳудудларида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда юзага келаётган муаммолар бўйича сайёр қабулларда аниқланган коррупцион ҳолатлар бўйича тегишли қонуний чораларни кучайтириш ҳамда бу борада профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу борада “Адолат” СДПдавлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчиликни бузишга, коррупцияга йўл қўймаслик тарафдори эканлиги фракция аъзолари томонидан алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан қонун ҳужжатлариижросини “қоғозсиз” назорат қилиш электрон тизимидан янада самарали фойдаланиш, республикамиздаги барча ижро органлари, хўжалик бошқарув органларининг ушбу тизимга уланишларини таъминлаш зарурлиги юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг2017 йилдаги фаолияти тўғрисидагиҳисоботи фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

ПРЕСС РЕЛИЗ was last modified: Май 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »