Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди

16 Май, 08:50 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга келди.

Давлатимиз раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.

Президентимиз 17 май куни АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди was last modified: Май 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »