Сирдарёда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун семинар — тренинг ташкил этилди

22 Май, 16:29 • Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 107 марта кўрилди • Комментариев к записи Сирдарёда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун семинар — тренинг ташкил этилди нет

Ховос бирлашган тармоқ шифохонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда туман “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш”  мавзусида семинар — тренинг ташкил этилди.

Ушбу семинарни туман партия ташкилоти раиси Ғойибназар Райимназаров кириш сўзи билан очар экан, унинг мазмун — моҳияти, долзарблиги, асосий мақсади нимадан иборат эканлиги ҳақида сўзлаб ўтди.

Шундан сўнг Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб — қувватлаш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси Ховос туман координатори, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Хурсаной Муқумова ҳамда туман “Аёллар” қаноти раиси Хосият Усмоноваларнинг сўзлари тингланди.

Семинарда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб — қувватлаш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси Ховос туман координатори, туман “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Адҳам Суҳробов томонидан имтиёзли кредитлар, бизнес режалар, янги лойиҳалар яратиш ҳақида маълумотлар, Ёшлар иттифоқи ҳамда 5 та тижорат банклари ҳамкорлигида имзоланган меморандумлар асосида 13% кредитлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби тадбиркорлик турларини бошлаш истагида бўлган ёшларга иттифоқ тавсияномаси билан банк кредитлари ажратиш юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорлик психологияси, тадбиркорлик мотивацияси каби бирламчи мавзуларда машғулотлар олиб борилди.

Ноила БЕКНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ховос туман Кенгаши ижрочи котиби

Сирдарёда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун семинар — тренинг ташкил этилди was last modified: Май 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »