Соғлом фарзанд – юрт келажаги

2 Май, 18:53 • Ёш адолатчилар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом фарзанд – юрт келажаги нет

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни маънавий жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг онгига миллий мафкурамиз ғояларини сингдириш, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни кўрсатиш, пировардида озод ва обод юртимиз келажагига масъул эканликларини тушунтириш олдимизда турган долзарб вазифа демакдир. Уларнинг қалбида ватанга муҳаббат туйғусини уйғотиш, ота-она олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этиши, умуман маънавий дунёсини бойитиш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Мамлакатимизда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ муаммоларга жамият эьтиборини қаратиш, аҳоли орасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги билимларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилиш орқали ёш авлодни тарбиялашга Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Гулистон тумани “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши билан тузилган ҳамкорлик келишувига мувофиқ Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора – тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида “Соғлом фарзанд – юрт келажаги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туман “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этишди. Тадбирни Гулистон туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Дилрабо Тўрақулова кириш сўзи билан очиб, йиғилган иштирокчиларга мазкур тадбирнинг мазмун – моҳияти, долзарблиги, мақсади ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Убайдулла Абдуллаев – Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутати:

— Гиёҳванд моддалар ҳар куни турли давлатларнинг миллионлаб кишиларини ҳаётдан олиб кетаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Энг ачинарлиси гиёҳвандлик балоси балоғат ёшига етмаган фарзандларимизни ҳам ўз ботқоғига тортиб кетмокда. Шунинг учун фуқароларга айниқса, ёш авлод вакилларига гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳусусида кенг равишда тушунтириш ишлари олиб бораябмиз.

Кун тартибидаги масала юзасидан қилинган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва тадбир давомида юзага келган саволларга тадбир ташкилотчиларидан батафсил жавоб олдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ёқубжон МИРТОЖИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гулистон туман Кенгаши раиси

Соғлом фарзанд – юрт келажаги was last modified: Май 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »