Суд ҳокимиятининг шаффофлиги янада ошади

21 Май, 14:54 • Фракция, Янгиликлар • 202 марта кўрилди • Комментариев к записи Суд ҳокимиятининг шаффофлиги янада ошади нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, соҳага доир қонун ҳужжатилар ижросини таъминлаш ҳамда соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентинингжорий йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”гифармонмазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мазкур Фармон адвокатура тизимини тубдан такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва адвокат касбининг нуфузини ошириш, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилгани билан “Адолат” СДП дастурий мақсадларига муштаракдир. Зеро, партияСайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Шу нуқтаи назардан фракция аъзолари мазкур Фармонбилан адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахсларни самарали ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб адвокат низоларни судгачаҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳакамлик судьяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлди. Яна бир муҳим жиҳат: адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар адвокатнинг судга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда фракция ташаббуси билан адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятни кенгайтириш, жумладан, тадбиркорларга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш, давлат органларида вакиллик қилиш, низоларни судгача ҳал этиш, меҳнат ҳуқуқи бўйича юридик хизматлар кўрсатиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш каби йўналишларда хизматларни кучайтириш масалаларини ўзида акс эттирувчи “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдагилойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қонун лойиҳаси билан суд ҳокимияти органларининг аҳоли билан жойларда очиқ мулоқотлар ўтказиши ҳамда ўз фаолиятлари тўғрисида жамоатчиликка марказий ёки маҳаллий телевидение орқали, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ахборот бериш амалиётиниқонун даражасида мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.

Эътироф этилганидек, мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида уни янада такомиллаштириш юзасидан “Адолат” СДП фракцияси томониданилгари сурилган бир қатор таклифлар инобатга олинди. Хусусан, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципини ва судьялар фаолияти самарадорлигини таъминлаш ҳамда судьяларни ўз профессионал фаолиятидан чалғитишларни камайтириш мақсадида Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан судьялар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитишнинг аниқ муддатларини белгилаш, шу билан биргаликда, судьялар фаолиятини эшитиш натижалари бўйича Кенгаш қарорининг Судьялар олий кенгашига юборилишини белгилаш каби таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Депутатлар таклиф этилаётган қўшимчалар судьяларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулияти ошишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган қонун лойиҳаларини маромига етказиш юзасидан депутатларнинг партия позициясидан келиб чиқадиган таклиф, мулоҳазалари тингланди ва фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди.

Бахром БУРХАНИТДИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби

Суд ҳокимиятининг шаффофлиги янада ошади was last modified: Май 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »