Суд – ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати

14 Май, 19:35 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 211 марта кўрилди • Комментариев к записи Суд – ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати нет

2018 йилнинг май – июнь ойлари мобайнида амалга оширилиши белгиланган чора – тадбирлар йўл харитасига асосан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон судьялари ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Суд – ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Валижон Тўйчиев кириш сўзи билан очиб, тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар берди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд — ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди.

Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд — ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора — тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Ушбу Фармонга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, касбий нуфузини ошириш, юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилди.

Киритилаётган бу ўзгартишлар халқаро стандартлар ва ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига тўлиқ мос келади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Сирдарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди раиси Мардали Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Арипжон Қудратов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Валижон Тўйчиевларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз таклифлари  билан фаол иштирок этдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Суд – ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати was last modified: Май 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »