“Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси партиядошлар муҳокамасида

16 Май, 10:59 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси партиядошлар муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида партия ходимлари ва депутатлар иштирокида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирни кириш сўзи билан партиянинг вилоят  Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, албатта, ушбу қонуннинг янги таҳрири билан барча йиғилганларни таништириб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, қонун 12 боб ва 69 моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсад ва вазифалари, асосий тушунчалар, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий прнициплари, билим олиш ҳуқуқи, таълим тизими ва унинг турлари каби қатор маълумотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси  давомида йиғилиш иштирокчилари мазкур қонун ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Дилшод Бозоров, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, Бухоро енгил саноат ва педагогика касб — ҳунар коллежи директори:

— Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси билан танишар эканмиз, албатта, унинг моддаларида таълим сифатини янада яхшилаш ҳамда талаб даражасини оширишга хизмат қилувчи аниқ маълумотлар қайд этилган. Айниқса, қонундаги эътиборимни тортган жиҳат “Таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият” номли 29-моддаси бўлди. Унда Инновацион лойиҳани амалга ошириш дастурлари таълим соҳасидаги муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳамда давлат талаблари ва давлат таълим стандартларида таълим даражаси ва сифатига қўйилган талаблардан паст бўлмаслигини таъминлаши шарт эканлиги белгилаб қўйилар экан, бу эса таълим олувчи учун жуда қулай имкониятдир. Олий таълим муассасалари қатори барча касб-ҳунар коллежлари ва ҳатто умумтаълим мактабларида инновацион технологиялар кенг жалб этилса, шубҳасиз, бу ҳар бир ўқувчининг билим олиш даражасини яхшилайди.

Рауф Сувонов, партиянинг Когон шаҳар Кенгаши раиси:

— Айтиш жоизки, мактабгача таълим муассасаларига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан баъзи МТМларда айни пайтда кадрлар талаб даражасида эмас. Билим савияси паст. Шунинг учун ҳам олий маълумотга эга кадрлар билан таъминланса нур устига аъло нур бўлар эди.

Партиядошлар ўз таклифларини билдирар экан, берилган саволлари юзасидан қонун лойиҳаси билан танишиш жараёнида тўлиқ жавобга ҳам эга бўлишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

“Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси партиядошлар муҳокамасида was last modified: Май 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »