Тараққиётга муносиб янгилик

30 Май, 17:42 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Тараққиётга муносиб янгилик нет

Журналистика соҳасини ривожлантириш ва чинакам миллий журналистика мактабини шакллантириш учун кадрлар тайёрлаш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириб бориш мазкур соҳанинг барча йўналишларини қамраб олган, замонавий, мустаҳкам моддий-техник базага эга бўлган университет очиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори соҳани янада такомиллаштириш йўлида ташланган катта қадамлардан бири бўлди.

Қарор  бутун юртдошларимизни айниқса биз журналистларни ҳамда ушбу соҳага қизиққан ҳар бир ижодкорни руҳлантирмоқда.

Чунки, замонавий журналист кадрларни тайёрлайдиган ушбу университетнинг ташкил этилиши журналистикага қабулнинг такомиллашиб, истеъдодли, дилида айтар сўзи, қўлида қалами бор ёшларнинг бу даргоҳга интилишига замин яратади.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддат билан ривожланаётган замон билан ҳамнафас бўлиб, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган юқори малакали журналист кадрларни тайёрлашнинг сифати ошишидан далолатдир.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг моддий-техника базасини яратиш, шу жумладан, талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш бўйича зарур чораларнинг амалга оширилиши келгусида ушбу даргоҳда таълим оладиган ёшлар учун яратилаётган ҳақикий имконият ва эътибор, юксак ғамқўрликнинг намунаси эканлигини чуқур англаймиз.

Бундан ташқари Университетда кичик босмахона ва ўқув телестудияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур чораларнинг кўрилиши эса талабаларнинг дарсда устозлардан олган назарий билимларини амалиётда қўллаш ва малакасини ошириш учун яна бир катта имкониятдир.

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур қарор, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар  ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, халқимиз эришаётган юксак марраларни, республика аҳолисига ва дунё ҳамжамиятига ўз вақтида сифатли ва холисона етказа оладиган етук журналист кадрларни тайёрлаш учун замин яратади.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Тараққиётга муносиб янгилик was last modified: Май 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »