Тажриба алмашиш фаолиятимиз учун муҳим жараён

22 Май, 17:19 • Жиззах вилояти, Муносабат, Семинар, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Тажриба алмашиш фаолиятимиз учун муҳим жараён нет

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан республикамиз  бўйлаб ўтказиб келинаётган “Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида бирлашайлик” шиори остидаги сайёр амалий семинар сайловчиларимиз томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда. Ўтган ҳафтада амалий ишлар партиянинг Андижон вилояти Кенгашида ҳам кутилгандан-да аъло даражада ўтказилди. Боиси, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги ҳар қандай эзгу амалларнинг натижаси бениҳоя юқори бўлиши шубҳасиздир.

Ана шундай муштарак мақсад йўлида партия матбуот котиблари, вилоят Кенгашларининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокидаги дастлабги семинар “Партия фаолиятини замон талаблари асосида оммавий ахборот воситалари орқали ёритишнинг устувор масалалари” мавзусига бағишланганлиги билан аҳамиятли бўлди. Ташкил этилган матбуот анжуманида Андижон вилояти журналистлари ва матбуот котиблари ўртасидаги жонли мулоқот катта тажриба майдонига айланди. Анжуманда соҳа вакиллари томонидан партия томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан билдирилган
фикр-мулоҳазалар, бизни янада масъулият билан ишлашга ундади. Журналистларнинг лойиҳаларимизни мақсад-мазмуни бўйича киритган таклифлари Андижон вилоятида партиямизнинг ўз нуфузи борлигини яққол кўрсатиб берди.

Шунингдек, Хонобод шаҳар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари иштирокида ўтказилган амалий кўргазма йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Ёшлар марказида ташкиллаштирилган тадбирда “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини амалга оширишда партиянинг Хонобод шаҳар Кенгаши тажрибаси билан ўртоқлашилди.

Шунингдек, семинар доирасида Асака шаҳридаги ёш рассомларнинг “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар кўргазмаси барчани бирдек ҳайратда қолдирди. Асака туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида давом этган маънавий-маърифий тадбирда ёшларнинг тинчликни, ободликни, фаровонликни тараннум этувчи бадиий чиқишлари қалбларни ларзага солди. Бир сўз билан айтганда, Андижон вилоятининг қайси гўшасида бўлмасин ўтказилган тадбирларда вилоят ёшларида чинакамига Ватанни севиш, тинчлик ва тараққиёт сари пешқадамлик кўрсатиш кўзларида намоён бўлди. Эзгу шиор остида ўтказилган сайёр семинарда мамлакатимиздаги осойишталик, фаровонлик улуғланди, бу йўлда эса барчамиз бирлашишимиз лозимлиги таъкидланди.

Айтиш жоизки, семинардан қайтар эканмиз, Андижондан бир олам таассуротлар бизга ҳамроҳ бўлди. Албатта, бундай тажриба алмашиш партия матбуот котибларининг иш жараёнида, ижодий изланишларида муҳим аҳамият касб этади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Тажриба алмашиш фаолиятимиз учун муҳим жараён was last modified: Май 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »