Тинчлигимиз абадий бўлсин!

5 Май, 11:01 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 118 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлигимиз абадий бўлсин! нет

“Тинчлик – бу сўз бир пайтлар армондек туюларди”, — дейди Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси 94 ёшли Ҳасан бобо Шоназаров.

Биз Ўзбекистон “Адолат” СДП Пешкў туман Кенгаши билан бирга Пешкў туманидаги “Ўғлон” қишлоғида истиқомат қилувчи отахоннинг хонадонига ташриф буюрганимизда унинг кўзидаги қувонч ёшларини кўриб, тўғриси, ўзимиз ҳам кўзимизга ёш олдик. Кирган заҳоти отахон тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналик ила қўлини дуога очди. “Тинчлигимиз абадий бўлсин!” дея дуо қилди.

Суҳбат чоғида тарих саҳифаларини ҳам ёдга олди. “20 ёшли чоғимда мен нотинч бир замонга кириб қолдим. Атроф кўзимга қоронғу бўлиб кўринди. Жуда оғир дамлар эди. Йиллар гўё туганмасдай эди. Оллоҳга шукур, бугун бахтли дамларда яшаяпман. Бу кунларни кўрсатганига минг шукур!”

Отахон 5 фарзанди, 35 невара, 25 эвара ва 4 нафар чеваралари билан фаровон юртимизда бахтли умр гузаронлик қилар экан, ҳар доим дуога қўл очиб тинчлик ва фаровонликни тилаб қолади. Биз ҳам азиз отахонимизга омонлик ҳамроҳингиз бўлсин деб қоламиз.

Серсенгул ЖАМАНЧАЕВА,

Халқ депутатлари

Бухоро вилоят Кенгаши депутати

Тинчлигимиз абадий бўлсин! was last modified: Май 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »