Тинчлик ва тараққиётга интилиш ҳамкорликнинг янги босқичида

24 Май, 12:10 • Депутат минбари, Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик ва тараққиётга интилиш ҳамкорликнинг янги босқичида нет

Барчамизга маълумки,  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдаги Оқ уйга илк тарихий ташрифи давлатлар  ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини очиб берганига, барчамиз ОАВлари орқали гувоҳ бўлдик. Учрашув чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар юзасидан олиб борилган ишларда эришилган ютуқлар кенг эътироф этилди.

Айтиш жоизки, бугунги тезкор даврда бошқа давлатлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмай туриб, юрт тараққиётига эришиб бўлмайди. Мазкур  ташриф  мамлакатларимиз ўртасида минтақавий, иқтисодий ҳамкорликларни ўрнатишда ҳамда ислоҳотлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлди деб, ўйлайман. Хусусан, минтақавий ҳамкорлик юзасидан кечган музокараларда  иккала давлат раҳбарлари ҳам экстремизм ва халқаро терроризмни қоралашгани, тинчлик учун курашишда мақсадлар муштарак эканлиги яққол намоён бўлди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган келишувлар, истиқболда соҳалар тизимида улкан янгиланишлар бўлишидан далолатдир.

Айниқса, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги келишувларда Президент Ш.Мирзиёев диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “йўл харитасини” ҳаётга татбиқ қилишга тайёр эканлигини эътироф этди. Бу эса, бугун юртимиз дунёнинг қайси нуқтаси билан бўлмасин, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида бирлашишга тайёрлигидан дарак беради.  Президентларнинг келишуви асосида икки мамлакат ўртасида Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Ўзбекистонда аккредитация қилиниши тизимда катта бурилиш ясашига имкон яратади. Шунингдек, Д.Трамп АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу эса юртимизда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларида мустаҳкам алоқалар ўрнатади десам, муболаға бўлмайди.

Икки давлат раҳбарлари музокаралар давомида савдо ҳажмини янада ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасида иқтисодий ҳамкорликларни кучайтиришга тайёр эканликларини баён қилишди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм каби қатор соҳаларда имзоланган битимлар, мамлакатларнинг эртанги тараққиётида муҳим кўприк вазифасини бажариши шубҳасиздир. Бу эса, ўз навбатида нафақат икки халқни бир-бирига яқинлаштиради балки, уларнинг дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда ҳам катта аҳамиятга эгадир. Зотан, мамлакатлар ўртасида мазкур учрашувдан кўзланган бош мақсад ҳам миллатлар тотувлиги, халқ фаровонлигидан иборатдир.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи нафақат дўстлик ришталарини боғлади балки, соҳалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтарилишида ҳам тарихий воқеага айланди. Бир сўз билан айтганда, ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган  ушбу ташриф, келгусида иккала давлатнинг тараққиёти, равнақи йўлида хизмат қилиши тайин.

 Умид ШОУМАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Тинчлик ва тараққиётга интилиш ҳамкорликнинг янги босқичида was last modified: Май 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »