Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институт фаолияти янада жонланди

24 Май, 10:20 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институт фаолияти янада жонланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, партиямиз бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни жамоатчилик орасида тарғиб чилиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  йўлида курашиш фаолиятимизда кенг ўрин эгаллаётгани ҳам бежиз эмас.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида суриштирув ва тергов органлари айрим ходимлари томонидан адвокатларга тўсқинлик қилиш, адвокатларнинг сўровларига  мансабдор шахсларнинг эътиборсиз муносабатда бўлиши, касб этикаси қоидаларининг бузилиши холатларига барҳам бериш масалалари белгиланганлигини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ўз вақтида қабул қилинган қонун ҳужжати бўлди, деб айтиш мумкин.

Янги тартибга кўра, адвокатлар ҳимояси остидаги шахслар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахслар иштирокисиз ўз вақтида, ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши мумкин. Бунда визуал кўриб туриш имконияти сақланиб қолиши шарт.

Мазкур Фармонга кўра адвокат суд биносига компъютер, мобилъ ва бошқа алоқа воситаларини ҳеч қандай монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Бу айни вақтда хар қандай ишнинг қонунийлигини таъминлашга хизмат қилади. Биз “адолатчилар” жамиятда қонунийликни таъминлаш тарафдорлари сифатида қонунчилигимизга киритилган бу ўзгаришни тарғиб қилиш билан бир вақтда ижросини таъминлаш учун жамоатчилик назоратини йўлга қўйишлигимиз лозим.

Зухра КОМИЛОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят

Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институт фаолияти янада жонланди was last modified: Май 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »