Ўрганишлар халқ манфаатларига хизмат қилаяпти

22 Май, 12:47 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўрганишлар халқ манфаатларига хизмат қилаяпти нет

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи Навоий шаҳрида бўлиб, ҳудудда ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишини парламент назорати тартибида ўрганмоқда.

Ўрганишларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам бевосита қатнашаётганлиги, бу борада муаммоларни ечишда имкон қадар тезкорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

— Ўрганишлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар янги босқичида ижобий самара бераётганлигини кўрсатмоқда, – дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулчеҳра Сатторова. – Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг бевосита жойларда фаолият юритиши амалиётининг жорий этилганлиги маҳаллий Кенгашилар депутатларининг ҳам фаолиятини жонлантириб, давлат бошқаруви тизими ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини оширмоқда. Дастлабки ўрганишларимиз Навоий шаҳридаги “Зарафшон” МФЙда ҳам ечимини кутаётган муаммолар етарли эканлигини кўрсатмоқда. Жумладан, 23 МТМ ҳамда 6 МТМлари 215 нафар ўринга мўлжалланган бўлишига қарамасдан бу ерда 260 нафар болалар тарбияланмоқда. Боғчаларда кондицонерлар, газ плиткалар етишмайди, краватлар эскирган таъмирталаб, стол-стуллар кам, коридордаги айрим ёритгичлар ишламайди, машғулот ўтадиган доскалар, шкафлар етарли эмас.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи Ёдгорова Зарнигор, Зарина Норова аҳоли бандлиги муаммолигини, маҳалла аҳолиси иш билан таъминланмаётганлигини қайд этишди.

– Туман ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотларда кўтарилаётган муаммолар ҳамда ташкилот ва муассасалар фаолиятидаги аниқланаётган камчиликларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар ҳам атрофлича ўрганилаяпти, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зафар Султонов. – Бу эса уларни ҳал этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридаги ўрганилган барча камчилик ва муаммоларнинг муайян қисмини тегишли вилоят ва шаҳар ташкилотлари билан ҳамкорликда жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ўрганишлар халқ манфаатларига хизмат қилаяпти was last modified: Май 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »