Ўзаро тажриба алмашиш, янги ташаббусларга чорлади

24 Май, 11:14 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Семинар, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзаро тажриба алмашиш, янги ташаббусларга чорлади нет

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида Андижон вилоятида ташкил этилган икки кунлик Республика амалий семинардан бир олам таассуротлар билан қайтдик. Ўқув-семинарнинг аҳамиятли томонларидан бири унда ҳудудий партия Кенгашларининг мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосарлари, матбуот хизмати котиблари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари раислари ва фаоллари иштирок этишди. Икки кунлик семинар давомида партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан эришилган натижаларни ўз кўзимиз билан кўриб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, партиямиз дастурий вазифалари ижроси буйича мулоқот жараёнида янги вазифаларни ўз олдимизга белгилаб олдик.

Тадбирнинг биринчи кунида партия матбуот хизмати котиблари учун ташкил этилган “Журналистлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда партиянинг Андижон вилояти тажрибаси” мавзусидаги матбуот анжуманида партия Кенгашининг  ҳудудий ОАВлари билан ҳамкорлик алоқаларига доир фикр-мулоҳазалари тингланиб, мутахассислар томонидан мақола ёзиш, сифатли суратга олишнинг қоидалари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.  Семинарда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов томонидан партия ҳудудий Кенгашлари матбуот котибларининг барча йўналишдаги ижодий ишлари атрофлича таҳлил қилиниб, ютуқ ва камчиликлар айтиб ўтилди, шунингдек матбуот котиблари фаолиятини замон талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, телевидение, даврий нашрлар, айниқса, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳудудий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик олиб бориш юзасидан ўзаро фикр мулоҳазалар, тажрибалар алмашдик.

Айтиш жоизки, шу икки кунлик семинар давомида кўплаб тадбирлар, кўргазмалар, “Ёш адолатчилар қаноти” томонидан тайёрланган саҳна чиқишларини кўриб партиядошларимиз томонидан вилоятда кўплаб амалий ишлар бажарилганини гувоҳи бўлдик. Ҳамкасбларимиз билан янги-янги ғояларни, ташаббусларни кунглимиздан ўтказдик, партия матбуот хизмати фаолиятини янада яхшилаш, партия лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва ғояларни аҳолига етказишда бор имкониятларимизни ишга солишга келишиб олдик.

Семинар давомида олган таассуротларимиз, алмашган тажрибаларимиз самараси эндиги фаолиятимизда ўз натижасини кўрсатиши шубҳасиз.

Икром ЯДГАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Ўзаро тажриба алмашиш, янги ташаббусларга чорлади was last modified: Май 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »