Ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги алоқалар янада ривожланади

1 Май, 17:51 • Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги алоқалар янада ривожланади нет

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биз депутатлар билан учрашиб, мазмунли маъруза билан ўзбек халқига тилакларини изҳор этди. Мазкур чиқиш биз депутатларда катта таассурот уйғотди.

Аввало, Туркия Президенти Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларга ўз муносабатини билдириб, аниқ стратегик мақсадлар асосида, инсон манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, халқ фаровонлигини кўзлаб, чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничиликни таъминлаб, тадбиркорликка кенг йўл очган  ҳолда, умуман, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини демократлаштириш орқали одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаётган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар ҳозирданоқ ўз натижасини кўрсата бошлаганини эътироф этди.

Туркия мамлакатининг раҳбари ўз маърузасини Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъри билан бошлаб, Чўлпоннинг “Тўфон” шеъри билан якунлагани, унинг ўзбек халқига беқиёс ҳурматини акс эттириш баробарида тадбирга ўзгача шукуҳ баҳш этди.

Президент икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирибошлаш хажми 1,5 млрд АҚШ долларига етгани, бу икки давлат имкониятлари ва салоҳияти олдида жуда камлигини қайд этди. Бугун икки давлат ўртасида имзоланган 25 га яқин шартномалар асосида бу кўрсатгич бир йил ичида 5 млрд АҚШ долларига етиши таъкидланди.

Туркия Президентининг чиқишида, унинг Ўзбекистонимиз тарихи, маданияти, санъати ва иқтисодиётига нақадар қизиқиши тўлиқ намоён бўлди. Унинг “ота маконим” – дея, ардоқлаётган мамлакатимизга чексиз ҳурмати, икки халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга бўлган уринишлари ҳар бир сўзида ўз ифодасини топди. Айниқса, сўнгги вақтлардаги давлатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини юксак баҳолаб, қалби бир бўлган икки халқнинг тараққиётидаги муҳим йўналишлар ҳақида фикр билдирди.

Қисқа ва мазмунан бой маърузада мамлакатларимиз ҳамкорлигининг тарихи, бугуни ва келажаги акс этди, дейиш мумкин.
Эрдўғон ўзбек халқига яратгандан омонлик ва тинчлик, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ривож тилади. Парламентлараро алоқалар ривожланишини, бу орқали икки қардош халқ жипслигини тилади.
33 миллионга яқин аҳолиси бор Ўзбекистоннинг 81 миллионли аҳолига эга Туркия давлати учун стратегик ҳамкор бўлиб, икки мамлакат тараққиётини кўриш истагини билдирди.

Албатта, дунёда ўз ўрнига, ўз сўзига, ўз қудратига эга бўлган давлат раҳбарининг бундай тилаклари бежиз эмас ва улар қалбан ҳис этилаётган ишонч ила юзага чиқмоқда. Умид қиламизки, бу тилаклар яқин вақтлар ичида ўз рўёбини топади ва халқимизга чексиз хурсандчилик бахш этади.

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги алоқалар янада ривожланади was last modified: Май 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »