Янги кутубхона зиёси

19 Май, 08:52 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги кутубхона зиёси нет

Болаларни китобга ошно қилиш, улар қалбида илмга меҳр уйғотиш ҳаётий вазифалардан саналади. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳудудлардаги ташкилотлари ҳам эзгу ишлар қилмоқда. Бухоро вилояти Шофиркон туман партия кенгаши, туман Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова, “Хўжа Ориф” МФЙ фаоллари ҳамкорлигида мазкур МФЙ қошида кутубхона ташкил этилди. Ташкилотчилар томонидан ушбу кутубхонага 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Маҳалла китобсеварлари, ёшлар янги кутубхонада ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлишмоқда. Айниқса, бу хайрли иш ёшларни беҳад қувонтирди. Ҳатто эндигина ёзиш-ўқишни ўрганган биринчи синф ўқувчилари ҳам қизиқиб, адабиётларни варақлашмоқда. Улар билим олиш, мутолаа қилиш ҳақида опа-акалари билан фикр алмашмоқда.

— Мен адабиёт фанига жуда кизиқаман. Маҳалламизда ташкил этилган кутубхонада ўзим қизиққан китобларни кўриб хурсанд бўлдим. Масалан, севимли адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари билан танишдим, — дейди 1-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Малика Наимова. — Маҳалламизда китобсеварлар кўп, шу боис ҳозирданоқ китоблар қўлма-қўл ўқилмоқда.

Кутубхонага масъул қилиб бириктирилган ўқитувчи Сурайё Рўзиева бадиий асарларни тушуниб ўқиш, китобларни эҳтиёт қилиш, ўқиганлари ҳақида ўзаро фикрлашишнинг аҳамияти хусусида китобхонларга тушунчалар бермоқда. С.Рўзиеванинг таъкидлашича, зиёли инсонлар кутубхонани янада бойитишга ҳисса қўшиш истагини ҳам билдиришмоқда. Бир сўз билан айтганда, энди маҳалланинг ўз кутубхонаси — зиё маскани бор.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

 

Янги кутубхона зиёси was last modified: Май 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »