Яшнобод туманида байрам шукуҳи давом этмоқда

11 Май, 15:31 • Депутатлик гуруҳи, Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи Яшнобод туманида байрам шукуҳи давом этмоқда нет

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанглардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган ота-боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ф.Абдуллаев ташаббускорлигида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Давлатимиз томонидан кекса авлод, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти хизматчиларининг кўнглини кўтариш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар ифодасини топган.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-умумий ўрта таълим мактабида  байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам муносабати билан ёшлар иштирокидаги арқон тортиш, тош кўтариш мусобақалари ҳарбий либосда чиқишлари байрамона тарзда ўтди. Тадбир давомида ёш иштирокчилар ўзларининг чинакам Ватан ҳимоячисига айланаётганини ифода этдилар.

Тадбир якунида депутат ва мактаб маъмурияти томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Ф.Абдуллаев,

Халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Яшнобод туманида байрам шукуҳи давом этмоқда was last modified: Май 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »