Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш демократик жамият пойдевори

28 Май, 12:32 • Давра суҳбати, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш демократик жамият пойдевори нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олмазор туман ҳамда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида Ўзбекистон Миллий университети талабалари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари Луиза Ҳикматова ва Масуда Ташпулатова, партия туман Кенгаши ходимлари ва фаоллари ҳамда ўқув даргоҳининг ўқитувчи-профессорлари ва талабалари иштирок этишди. Тадбирни кириш сўзи билан Журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатова очиб берар экан, мамлакатимизда бўлиб ўтаётган янгиланишлар, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ёшлар ахборот асрида ўз билим ва тажрибасига таяниб ишончли ҳаракат қилишида Президентимиз раҳнамолигида таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 15 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунн муҳим омил бўлмоқда.

Шундан сўнг, депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2018 йил 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига илк расмий ташрифи ҳамда 19 май куни Андижон вилоятига ташрифининг тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Луиза Ҳикматова, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати:

— АҚШ Президенти Д.Трампнинг таклифига биноан мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг ушбу давлатга амалга оширган расмий ташрифи, ташриф доирасида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар, эришилган келишув ва имзоланган битимлар икки мамлакат муносабатларини том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарди. Президентимизнинг  Америка Қўшма Штатларига тарихий ташрифи негизида Ўзбекистон ва АҚШ бугунги кунда бир қатор халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича муштарак позицияга эгалигини кўришимиз мумкин. Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон—АҚШ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Икки давлат вазирликлари ва идоралари ўртасида узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган, умумий қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларидан иборат 20 дан ортиқ шартномавий ҳужжатлар имзоланганлигининг ўзиёқ ташрифнинг ниҳоятда самарали ўтганлигидан далолат беради. Албатта, бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада оширишда муҳим ўрин эгаллайди.

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам олий даражадаги музокараларнинг диққат марказида бўлди. АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистонда зарур инфратузилмани барпо этиш, хусусан, темир йўл тармоғини кенгайтириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Бу қўллаб-қувватлаш музокаралар якуни ўлароқ икки мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотда ҳам ўз аксини топди.

Президентимизнинг АҚШга ташрифи долзарб аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйилиши орқали ўзаро энергетика, икки томонлама савдо муносабатларини кенгайтириш, олий таълим ва академик тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича аҳдлашув протоколлари қабул қилинишига эришилди. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ҳамда 2018 йилда Тошкентда Марказий Осиё савдо форумини ўтказишда ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумлари имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан АҚШ Экспорт-импорт банки ўртасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида меморандум қабул қилинди. Шубҳасиз, бу келишувлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг тарихий аҳамиятга молик янги даврини бошлаб беради.

Рашидова Мастона, университетнинг 1-босқич талабаси:

— Депутат билан бўлиб ўтган учрашув биз ёшларда жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи тафсилотлари ҳамда Андижон вилоятида кечаётган янгиланишлар биз ёшларни бугунги кун нафаси билан яшашга, ислоҳотлар туб мазмун-моҳиятини англаш ва юртимизни янада фаровон этишда ўз ҳиссамизни қўшишга ундайди.

  Учрашув якунида мавзу юзасидан талабалар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Феруз ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари

 

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш демократик жамият пойдевори was last modified: Май 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »