Жиззахда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

1 Май, 18:19 • Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди нет

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий дунёқарашини шакллантириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу мақсадда партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан кўплаб амалий ишлар, фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар олиб борилмоқда.

Партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ва партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг мажлислар залида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашувда партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари О.Нишонова, Ф.Қобилов, О.Зияев, “Ёш адолатчилар” қанотининг фаол аъзолари ҳамда ОАВлари вакиллари  иштирок этишди.

Учрашувда депутатларимиз “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари қолаверса, дунёнинг айрим давлатларида сиёсий беқарорлик давом этаётган бир вазиятда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг нечоғлик улуғ неьмат эканглигига тўхталиб ўтишди. Шу билан биргаликда Олий Мажлисда қабул қилинган янги таҳрирдаги қонун ва қарорларнинг мазмун моҳияти тўғрисида ҳам сўз юритишди.

Ёшлар билан ташкил этилаётган бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот бериш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти билан жамоатчиликни таништириш, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишдан иборатдир.

– Бугунги кунда шаҳримизда ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, уларни парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришимиз зарур, – дейди Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Жиззахда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди was last modified: Май 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »