Жиззахда қонун лойиҳалари ёшлар муҳокамасида

15 Май, 15:26 • Жиззах вилояти, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда қонун лойиҳалари ёшлар муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Қонун лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган мазкур давра суҳбатида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари Д.Ҳакимова, О.Нишонова, Ҳ.Абдурасулов, бошланғич партия ташкилотлари, Жиззах вилоят иқтисодиёт суди маъсул ходимлари, “Ҳамкорбанк” Жиззах вилоят филиали вакиллари, лицей талабалари ва ўқитувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатини партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Жасур Қаршиев кириш сўзи билан очиб бериб, давра суҳбати иштирокчиларини қонун лойиҳаларининг мазмуни билан таништирди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўплаб фикрлар билдирилди. Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизликни шакллантириш, экстремизм соҳасида қонун бузилишларини ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш, уларнинг оқибатларини бартараф қилиш, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш лозимлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳаларига оғзаки ва ёзма таклифлар билдирилди. Фуқароларимиз манфаатлари нуқтаи назаридан қонун нормаларини қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган тегишли таклиф ва  тавсиялар олинди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Жиззахда қонун лойиҳалари ёшлар муҳокамасида was last modified: Май 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »