Жиззахда “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида ярмарка ташкил этилди

24 Май, 17:27 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 99 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида ярмарка ташкил этилди нет

Партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ишлаб чиқаришда илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ёш олимларнинг инновацион ишланмаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида инновацион ярмарка бўлиб ўтди.

“Инновацион технологияларни жорий қилиш – тараққиёт гарови” мавзусида ташкил этилган мазкур ярмаркада Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах Политехника институти, Жиззах Енгил саноат КҲК, “Сайилжойи” академик лицейи, Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 8, 25, 27 мактабларининг ёш олимлари ва ўзларининг инновацион ғояларга эга бўлган фаол ўқувчилари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят, шаҳар, туман Кенгаши депутатлари, “Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилоят бўлими, “Ҳамкорбанк” Жиззах вилоят филиали маъсул ходимлари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, партия фаоллари, ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ярмаркани Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров очиб берди. Шундан сўнг сўзга чиққан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳосилбек Абдурасулов, “Микрокредитбанк” ва “Ҳамкорбанк”вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқлиги, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини бу соҳага жалб қилиш, тадбиркорлик йўналишида зарур кўникмаларини шакллантириш, ўз бизнесларини ташкил этиш ва самарали фаолият юритишларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида инновацион технологиялар бўйича кўргазма намойиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг соҳа мутахассислари томонидан талаба ва ўқувчи ёшларнинг берган саволларига атрофлича жоваблар беришди. Ярмаркада фаол қатнашган иштирокчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Жиззахда “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида ярмарка ташкил этилди was last modified: Май 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »