Аҳоли сиёсий ўқувларга хайрихоҳлик билдиришмоқда

20 Июнь, 16:45 • Сиёсий ўқув, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли сиёсий ўқувларга хайрихоҳлик билдиришмоқда нет

Бугунги кунда партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳудудий Кенгашларда сиёсий ўқувлар ўтказиш анъанага айланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Учтепа тумани Кенгаши томонидан “Ўрикзор” маҳалласидаги 197-умумтаълим мактабида ташкил этилган сиёсий ўқув ҳам ана шулар жумласидандир.

Мазкур тадбирда маҳалла аҳли, мактаб жамоаси, педагоглар иштирок этди. Унда ҳафта давомида мамлакатимиз ва хорижда рўй берган янгиликлар, кузатувчилар, эксперт ва таҳлилчиларнинг диққат маркази ва эътиборида бўлган муҳим сиёсий воқеаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга эътибор қаратилди.

“Ўрикзор” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Ҳасан Қаландаров ўз маърузасида давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги фармонларининг мақсад-вазифалари ҳусусида баён қилди.

Сиёсий ўқувда партиянинг Учтепа туман Кенгаши раиси Бехзод Абдухолиқов  сўзга чиқиб,  бундай учрашувлар аҳолини сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида Президентимизнинг 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитидаги иштироки тўғрисида ҳам  батафсил маълумотлар берилди. Жаҳонда рўй берган воқеа-ходисаларнинг тафсилотлари эса сайловчиларимизни сиёсий жараёнларга бўлган эътиборини тортди.

Йиғилганлар ҳам ўз навбатида юртимиз ва жаҳонда кузатилган воқеликларга ўзларининг муносабатларини билдиришди. Баҳс-мунозара тарзида кечган сиёсий  ўқувда иштирокчилар фаоллик кўрсатишди. Кўриниб турибдики, партиянинг Учтепа тумани Кенгаши сайловолди дастуримизда белгиланган мақсад-вазифаларни халқимиз орасига етказишда, уларни сиёсий жараёнларда ўз ўринларига эга бўлишларида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Бу эса, сиёсий ўқувларда, маънавий-маърифий тадбирларда, учрашувларда ўз ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Аҳоли сиёсий ўқувларга хайрихоҳлик билдиришмоқда was last modified: Июнь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »