“Адолат қабулхонаси” фаолиятидан фуқаролар мамнун

13 Июнь, 19:51 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат қабулхонаси” фаолиятидан фуқаролар мамнун нет

Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш ва сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган ҳар бир депутат ўз фаолиятини амалий ишлар билан ҳамнафасликда олиб боришмоқда.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллий кенгашларда фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва ижобий ҳал этиш учун “Адолат кабулхонаси” ташкил этилган ва бу ерда мурожаат қилувчи фуқаролар учун барча шароитлар яратилган.

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” маҳалласида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси” ҳам маҳалла аҳлини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов мазкур маҳалладаги “Адолат қабулхонаси” фаолияти билан танишиш жараёнида маҳалла фуқароларининг маҳалладаги электр таъминоти ва аҳолига хизмат кўрсатаётган трансформаторларнинг муддатини ўтаб бўлганлиги юзасидан қилган мурожаатларини тинглаб, мазкур масалани халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг сўрови  орқали ҳал этишини билдирди.

Шунингдек, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган Умиджоннинг холидан хабар олиб, партия совғасини топширди. Умиджоннинг янги ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб қилган мурожатини ижобий ҳал этишини билдирди.

 

“Адолат қабулхонаси” фаолиятидан фуқаролар мамнун was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »