“Адвокатлар тўғрисида”ги қонун ҳуқуқшунослар муҳокамасида

14 Июнь, 12:07 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адвокатлар тўғрисида”ги қонун ҳуқуқшунослар муҳокамасида нет

Адвокатура институти шахснинг кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллаганлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах Ҳуқуқшунослик коллежида “Адвокатлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида депутатлар, партиянинг вилоят Кенгаши фаол аъзолари, Адвокатлар палатаси ҳудудий бўлинмасининг маъсул ходимлари, бир қатор адвокатлик бюролари бошқарувчилари, Жиззах Ҳуқушунослик коллежи ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатини партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб бериб, мустақиллик йилларида адвокатура фаолиятини тартибга солиш ҳамда мазкур институтнинг обрў-эътиборини ошириш учун қонунчиликда амалга оширилган ислоҳотлар,  адвокатура институтининг қонуний асослари, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ўрни борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

Холбоев Инатилла, “Ижтимоий адолат” адвокатлик бюроси бошқарувчиси:

— Жаҳон ҳамжамияти олдида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Ушбу масала билан жаҳон миқёсида бир нечта халқаро ташкилотлар шуғулланади. Бундан ташқари, ҳар бир давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос механизмлар яратилган.

“Адвокатлар тўғрисида”ги қонун фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини  мустаҳкамлайдиган конституциявий меъёрни амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини оширишда, адвокатура институтини ислоҳ қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга адвокатлар ҳамда депутатлар томонидан тегишли жавобларни олишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

“Адвокатлар тўғрисида”ги қонун ҳуқуқшунослар муҳокамасида was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »