Ҳафта воқеалари фуқароларга етказилди

14 Июнь, 10:46 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 226 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳафта воқеалари фуқароларга етказилди нет

Мазкур ҳафтанинг сешанба кунида Қорақалпоғистон республикасининг Нукус шаҳри ва барча туманларидаги МФЙ ҳамда ОФЙларида сиёсий ўкувлар ташкил этилиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши томонидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар фуқароларга мамлакатимиз ва жаҳонда руй берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида маълумотлар беришди.

Нукус шаҳридаги «Шымбай шайхана» МФЙда бўлиб ўтган сиёсий ўқув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев ўтган ҳафта давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Айниқса, 5 июнда қабул қилинган «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга батафсил тўхталиб ўтилди.

Қарорда барча олий таълим муассасаларида самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида талабалар, ота-оналар, Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги фаоллари, кадрлар буюртмачилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгашларини ташкил этилиши, ушбу Кенгашнинг асосий вазифаси таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳорати, талабаларга яратилган шарт-шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ишларини олиб бориш эканлиги иштирокчиларда катта кизиқиш уйғотди.

Шунингдек, сиёсий ўқувда ўтган ҳафтанинг энг муҳим сиёсий жараёнларидан бири Президентимизнинг 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитидаги иштироки ҳақида ҳам сўз юритилиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббуслар илгари сурилганлиги ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Ҳафта воқеалари фуқароларга етказилди was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »