Амударё туманида лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди

5 Июнь, 14:20 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сессия, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Амударё туманида лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди нет

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида Амударё туман Кенгашида ҳам ижобий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партиянинг туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, 11 йиллик таълимнинг ташкил этилиш ҳолати, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши, дарсликларнинг сифати ва педагог кадрлар билан таъминланиш даражаси юзасидан  ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси мажлиси кун тартибига масала киритилиб муҳокама қилинди.

Сессия муҳокамасида умумтаълим мактабларида ўқув тарбия ишлари сифати ва самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратиш, ҳар бир ўқитувчи ўтаётган дарсларини қизиқарли ва замон талабларига мос равишда олиб бориш учун барча зарурий чораларни кўриши, шунингдек, 10-11-синф ўқувчилари таълим олишлари билан биргаликда уларга касб-ҳунар ўргатиш, келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шарофат ЕШМУРАДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Амударё туман Кенгаши

ижрочи котиби

Амударё туманида лойиҳа доирасида сессияга масала киритилди was last modified: Июнь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »