Андижонликларга яна бир ишонч

14 Июнь, 09:50 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Андижонликларга яна бир ишонч нет

Президентимизнинг шу йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори андижонликлар учун катта эътибор бўлди. Ҳудудига нисбатан аҳоли зичлиги бўйича олдинги ўринларда турувчи вилоятимизда бандликни таъминлаш ҳамма вақт устувор аҳамият касб этади. Уч миллиондан зиёд киши истиқомат қилаётган Андижонда мазкур ҳаётий масалани ҳал этиш учун тадбиркорликнинг турли тармоқларини кенг ривожлантириш, хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг барча қатламини қамраб олиш зарур. Шундагина ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг туб моҳияти аён бўлади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19-20 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида юқоридаги жиҳатларга алоҳида урғу бериб, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурининг Андижон вилояти мисолидаги концепцияси билан танишган эди. Дастур орқали аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик, томорқадан унумли фойдаланишга ўргатиш, хонадонларга зарур маблағ ҳамда ускуналар етказиб бериш орқали одамларнинг барқарор даромад манбаини яратиш мумкинлиги, бунинг учун шарт-шароит етарли эканлиги жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Шу маънода Президентимизнинг юқоридаги қарори вилоятимизда янги бир ҳаётни бошлади, деб айтсак муболаға бўлмайди. Мазкур қарор ривожланиш йўлига хизмат қилувчи тарихий ҳужжат бўлди. Эътиборли жиҳати, жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб намунавий тарзда барча туман ва шаҳарларда ҳудудий дастур рўёбга чиқарилади. Унда белгиланган вазифаларни молиявий таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилмоқда.

Дастур оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга бел боғлаган аҳолига кредитлар ажратиш, улар фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Тижорат банклари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар қишлоқ хўжалиги тармоқлари, тадбиркорлик, ҳунармандлик, маиший хизмат, ишлаб чиқариш билан боғлиқ йигирмадан зиёд соҳаларни қамраб олган. Дастурни рўёбга чиқаришда мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлари хонадонларни хатлов асосида қамраб, ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифларини синчковлик билан ўрганади. Ўз навбатида аҳоли томонидан билдирилган истиқболли лойиҳалар ҳам қўллаб-қувватланади.

Эътиборли жиҳати оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдордаги кредитлар – ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида ажратилади.

Би сўз билан айтганда бугун қайси бир маҳаллада бўлманг янгича бир ҳаракатнинг гувоҳи бўласиз. Бу андижонликларни Президентимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликларга муносиб жавоби бўлади.

Тохиржон ЭРГАШЕВ,

Халқ депутатлари

Андижон туман Кенгаши депутати

Андижонликларга яна бир ишонч was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »