Асакалик ёш ихтирочилар

12 Июнь, 12:26 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Асакалик ёш ихтирочилар нет

Асакалик ёшлар орасида истиқболли лойиҳалари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ихтирочилар кўпчиликни ташкил этади. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида тумандаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкил этилган кўргазмада ҳам бу ўз ифодасини топди.

Тақдим этилган 30 дан ортиқ лойиҳаларнинг ҳар бири эътиборли. Айниқса, энергияни тежовчи қурилмалар, автомобилъ эхтиёт қисмлари ва саноатда қўлланиладиган замонавий технологияларга қаратилган ишланмалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотди, мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Бу амалдаги Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилаётганининг натижаси демакдир.

— Бугунги тадбир биз учун тажриба алмашиш ва лойиҳаларимизнинг баҳосини билиш имконини берди, -дейди иштирокчи Ҳаётбек Исмоилов.-Устозларим ёрдамида икки йилдан буён уй шароитида меваларни қуритадиган машина устида ишладим. У электр энергияси ва қўл кучи ёрдамида ишлатилади. Кунига 200-250 килограмм мевани қуритиш мумкин. Бугун лойиҳам юқори баҳоланганидан хурсандман.

Мазкур коллежнинг битирувчилари Нуриддин Турсунбоев ва Элмурод Султоновларнинг тежамкор энергия қурилмаси ва автомобилларнинг резина жихозлари ҳам мутахассислар эътиборини тортди. Уларни амалиётга тадбиқ этишга тавсия берилди.

Тадбир якунида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш юзасидан молия муассасаларига таклифлар билдирилди.

Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

Асакалик ёш ихтирочилар was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »