Балиқчилик ёшлар китоб байрамида

9 Июнь, 16:33 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Балиқчилик ёшлар китоб байрамида нет

Балиқчи туманида китоб байрами ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Балиқчи туман кенгаши фаоллари ҳам фаол иштирок этдилар. Маънавият ва маърифат улашишга бел боғлаган олим, ёзувчи шоир ва китобсевар ёшлардан иборат тарғиботчилар гуруҳи маҳаллаларда ижодий мулоқот ўтказдилар. «Библиобус» кўчма кутутбхонасининг ходимлари, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан кириб борганда балиқчилик ёшларнинг қалби бир олам қувончга тўлди.

Мулоқот давомида сўз олганлар ёшлар тарбияси, улар қалбида китобхонликка меҳр улашиш ҳар қачонгидан муҳим эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, китоб инсоният фикр дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи муҳим манба эканлиги эътироф этилди. Ижодкорлар «Энг фаол китобхон», «Билимдон ўқувчи» викториналарини ўтказдилар. Ғолиблар китоблар билан тақдирландилар.

— 1 та маҳалланинг ўзида 1000 га яқин китоб фондига эга кутубхона фуқароларга хизмат кўрсатяпти, — дейди кутубхона ходими Тожихон Қўчқорова. — Китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. Тарғиботчилар томонидан совға қилинган турли соҳаларга оид илмий ва бадиий адабиётлар фуқароларимизнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қилади.

Китоб-офтоб. У қалбларга зиё олиб киради. Бу тадбир иштирокчилари билан  мулоқотларда ўз ифодасини топди.

Зафардин ҒАФФОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Балиқчи туман Кенгаши

ижрочи котиби

Балиқчилик ёшлар китоб байрамида was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »