Беғараз донорлик акцияси Хоразмда

1 Июнь, 17:01 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Беғараз донорлик акцияси Хоразмда нет

Хоразмда беғараз донорлик акцияси бугун эрталаб соат 8:00 да Вилоят Қон қуйиш марказида бошланди. Акцияга партия фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари, кўнгиллилар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Донорлик қилган юртдошларимиз қон топширганлик тўғрисидаги маълумотларни Кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимида даволанаётган  бемор болажонларнинг оналарига самимий кўмак сифатида тақдим этишди. Шунингдек, партия фаоллари ҳамда  акция иштирокчилари совға саломлар билан бемор болажонларнинг  кўнгилларини кўтаришга харакат қилишди. Тилаклар билдиришди. Шифохонада даволанаётган жажжи опа сингилларнинг “Она”, “Ватаним” мавзусида айтган шеърлари иштирокчиларни руҳлантириб юборди.

Беғараз донорлик акцияси Хоразмда was last modified: Июнь 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »