Берунийда янги БПТ фаолият бошлади

18 Июнь, 16:53 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 175 марта кўрилди • Комментариев к записи Берунийда янги БПТ фаолият бошлади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Беруний туман Кенгаши туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Шаббоз” Овул фуқаролари йиғинида жойлашган 14-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникасида партиянинг янги бошланғич партия ташкилотини ташкил этди.

14-ҚОПда фаолия юритаётган шифокорлар, ҳамширалар ва ишчи ходимлардан иборат 35 нафар кишига партиянинг янги аъзолари сифатида партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Улар партия дастури, устави, одоб-ахлоқ қоидалари билан таништирилди ҳамда бошланғич партия ташкилоти учун устав, дастур, одоб-ахлоқ қоидалари китобчаларидан бир нусхадан совға қилинди.

14-ҚОП мудири Марат Тагаев бошланғич партия ташкилоти етакчиси этиб сайланди.

Сафимизга қабул қилинган янги сафдошларимиз келгусида партиямиз Дастурига бефарқ бўлмасдан, ташвиқот ишларида фаоллик кўрастишларини таъкидлашди.

Aнвар АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Беруний тумани кенгаши раиси

Берунийда янги БПТ фаолият бошлади was last modified: Июнь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »