Боғотлик ёш инноваторлар рағбатлантирилди

7 Июнь, 11:28 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Боғотлик ёш инноваторлар рағбатлантирилди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Боғот туман Кенгаши ташаббуси билан Боғот туман Ёшлар марказида партиянинг “Инновацион фаолият — тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Биз ёш инноваторлармиз!” мавзусида кўргазмали танлов ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, ёш адолатчилари билан бир қаторда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Отажон Матниязов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Таъкидланганидек, лойиҳа доирасидаги кўргазмали кўрик-танловдан кўзланган мақсад Республикамизда инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, ушбу соҳани норматив ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда ташаббускор, инновацион ғоялар эгаларини ҳамда ёш инноваторларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Кўргазмада тумандаги 15 та умумтаълим мактабларининг иқтидорли  ўқувчилари томонидан яратилган инновацион ишланмалар намойиш этилди. Партия фаоллари томонидан ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати кўргазма ишларини холисона баҳолашди.

Баҳолаш натижаларига кўра 1-ўринга 92-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси Бахтиёр Сапаев лойиқ деб топилди. 2-ўринни 29-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Исломбек Худоёров ҳамда 38-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Муҳаммад Отабековларга, 3-ўринни эса, 3, 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Валижон Дўсчанов ва Иброхим Нуриллаевлар эгалладилар.

Бахтиёр Сапаев, танлов ғолиби:

— Кўргазмали танловда ўзим яратган ихтироларим билан иштирок этдим ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдим. Бу ғолиблик менга чуқур масъулият юклади. Танловнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этишни ҳамда келгусида ўзимнинг инновацион ғояларимни ҳаётга тадбиқ этиб, ишсиз фуқароларга иш ўринларни яратишни мақсад қилдим.

Тадбир сўнгида лойиҳалари билан қатнашган иштирокчиларга партиянинг ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Муножаат ҚЎЧҚАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Боғот туман Кенгаши иш юритувчиси

Боғотлик ёш инноваторлар рағбатлантирилди was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »