Болалар бахтимиз, қувончимиз

13 Июнь, 09:35 • Қашқадарё вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 148 марта кўрилди • Комментариев к записи Болалар бахтимиз, қувончимиз нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши аъзолари, депутатлар ва мутахассислар партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида бўлдилар. Ушбу ўрганишлар давомида болаларни мактабга тайёрлаш сифати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши ҳолати ҳар томонлама кўздан кечирилди. Албатта, шаҳардаги бир қатор таълим муассасаларида бу борада ишлар замон талаби асосида йўлга қўйилаяпти.

50-мактабгача таълим муассасасида болаларни мактабга тайёрлаш яхши йўлга қўйилган. Муассасада жажжилар Россия, Корея ўқитиш технологиялари асосида таълим олишаяпти. Машғулотларда замонавий ахборот технологиялари ва интернетдан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ, муассаса биноси капитал таъмирга муҳтож эканлиги аниқланди.

46-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирган ишчи гуруҳимиз аъзолари бу ерда ҳам болаларни мактабга тайёрлаш жуда яхши йўлга қўйилганлигининг устидан чиқишди. Муассаса раҳбари Нина Холиярова маҳаллалардаги болаларни боғчага қамраб олиш юзасидан бир қатор фойдали таклифларини берди. Унинг айтишича, боғчага бормайдиган 5-6 ёшдаги болалар учун қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш керак. Бу гуруҳлар фаолиятини шанба ва якшанба кунлари ҳам йўлга қўйиб, уйда қолган болаларни  гуруҳга қамраб олса  фойдадан холи бўлмайди.

Ишчи гуруҳ аъзолари 30-мактабгача таълим муассасасида бўлишганида “Болажон”, “Билимдон” дастурлари асосида ёш авлодга  таълим-тарбия берилаётганлигининг гувоҳи бўлдилар. Аммо бу ерда тарқатма материаллар, компьютер техникаси ва электрон дарсликлар етишмаяпти. 31-мактабгача таълим муассасасида эса болаларнинг ётоқхоналаридаги мебеллар эскириб қолган. 49- боғчада эса инглиз тили ўқитувчиси етишмайди. 11- мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари эса ҳамма боғчаларга болажонлар учун ягона форма жорий этиш таклифини беришди.

Шу куни болалар боғчаларидаги ўрганишлар вақтида аниқланган камчиликларнинг баъзилари ўз жойида бартараф этилган бўлса, айримларининг  ижроси устидан  эса депутатлик  назорати ўрнатилди.

Тоштурди ТЎРАЕВ,

Халқ депутатлари Қарши шаҳар

Кенгаши депутати

Болалар бахтимиз, қувончимиз was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »