Чортоқда инновацион кўргазма

18 Июнь, 14:10 • Наманган вилояти, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • 2 комментария к записи Чортоқда инновацион кўргазма

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман Кенгаши ташаббуси билан “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида кўргазма ўтказилди. Унда   иқтидорли талабаларнинг илмий ишланмалари, инновацион технологиялари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Ҳабиба Мирабдуллаева “Адолат” СДП Чортоқ туман кенгаши раиси:

— Биз кўргазмага пухта тайёргарлик кўрдик. Олдиндан қатор касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари билан боғланиб, тадбирнинг мазмун-моҳиятини, ундан кўзланган мақсадни тушунтирдик. Мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишларни эслатдик. Кўпчилик бизни тўғри қабул қилди.

Ниҳоят, белгиланган куни туман марказидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг соя-салқин ҳовлиси кўргазма қатнашчилари билан гавжум бўлди. Кутилганидай, энг катта экспозиция мезбонларга тегишли эди. Педагогика, тиббиёт, Ойқирон маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.

Ташкилий қўмита аъзолари партия вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев раҳбарлигида кўргазмага қўйилган экспонатларни синчиклаб кўздан кечирдилар. Ҳар бир ишланма муаллифи ёки буюмни ясаган ўқувчи билан батафсил суҳбатлашилди. Шу аснода уларнинг инновацион ғояларга қизиқишлари янада рағбатлантирилди.

Айниқса, Чортоқ маиший хизмат коллежи ўқувчиларидан Ойдина  ва Хуршида Пўлатовалар тиккан кўйлаклар, Аҳрорбек Тўхтасинов ясаган металл буюмлар, Иноят Ўринбоева яратган замонавий соч турмаклари, Ойқирон маиший хизмат ва сервис коллежи ўқувчиси ишлаб чиққан масофадан туриб электр нуқталарини ёқиш ва ўчириш қурилмаси алоҳида эътирофга сазовор бўлди.

Пировардида кўргазмада фаол иштирок этган ўқувчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Чортоқ туман кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларни эришилган ютуқлар билан халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари Саидолим Абдураҳмонов, маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори Абдулҳамид Холиқоа табрикладилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

 

Чортоқда инновацион кўргазма was last modified: Июнь 18th, 2018 by matbuot

Чортоқда инновацион кўргазма учун 2та шарҳ

  1. Жўраев Муҳаммаджон:

    Баракалла Хабиба опа!

  2. Haqiqatdan ham iqtidorli o’quvchilarni ishlanmasi taxsinga loyih

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »