Давра суҳбати: адвокат-фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоячиси

6 Июнь, 15:18 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 142 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: адвокат-фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоячиси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу ўз ўзидан партиядошларимизни қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни кенг жамоатчиликка етказиш, қонун ҳимояси ва фуқароларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланишларини таъминлашга эътибор қаратишга бошламоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги қонун муҳокамада” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Унда ҳудудий Кенгашларнинг раислари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳуқуқшунослар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бормоқда. Бу айтиш лозимки, қонунчилигимизнинг мустаҳкамланиб бораётгани, қонун ҳимоясига бўлган эътибор, давлат идоралари ҳамда  суд институтлари фаолиятининг бугунги кун талаблари асосида ташкил этилаётганининг натижасидир. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тергов жараёнида ҳимоялашнинг янгича механизмлари амалиётга тадбиқ этилаётгани ўз самарасини бермоқда.

— Адвокат-чин маънода фуқароларнинг ҳимоячиси демакдир,- дейди Ўзбекистон Адвокатлар палатаси вакили Бахтиёржон Юлдошев, -Бугун олдимизда фуқароларнинг бу институтга бўлган ишончини ошириш вазифаси турибди. Чунки қачонки фуқаролар адвокатларга ишонса, ўз ҳуқуқларини билса шундагина қонун ҳимояси таъминланади, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин. Адвокат ҳамма вақт ҳимоячи вазифасини бажаради. Айниқса, тергов жараёнларида судланувчининг биз билан ҳамкорлиги ишнинг енгиллашувига хизмат қилади.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Суд жараёнларида адвокатларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш борасида жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Давра суҳбати: адвокат-фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоячиси was last modified: Июнь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »