Депутат – сайловчилар ишончини оқлаши керак

12 Июнь, 14:36 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 85 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат – сайловчилар ишончини оқлаши керак нет

Халқ ишончи билан депутат бўлиб сайланган ҳар бир киши бу ишончни оқлаш, одамлар дардини тинглаш ва уларга ечим топишга интилиб яшаши керак. Чунки, бугун одамларга қуруқ гап, ваъда эмас, амалий ёрдам керак.

Бу масъулиятни биз каби барча депутатлар тўла ҳис этиб турибди назаримда. Фуқаролар мурожаатларига эътибор қаратиш, айниқса, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кутилган самарани бермоқда. Хусусан, маҳаллий партия ташкилоти раиси ҳамда партия фаоллари билан бирга ишчи гуруҳ тузиб, Сирдарё туманининг “Бешбулоқ” маҳалласига ташриф буюриб, у ердаги шароитни ўрганганимизда “Хазина” кўчасида яшаётган аҳоли фойдаланаётган сув минораси яқинда таъмирланганига қарамасдан олти жойидан тешилиб, тешикдан оқаётган сув минора атрофига оқиши оқибатида атроф кўлмак сувга тўлган. Бундан ҳам ёмони, маҳалланинг “Тутзор”, “Тинчлик тимсоли”, “Якка тут”, “Меъмор”, “Иш боши”, “Бахтли авлод”, “Жонбоши” кўчалирда эса аҳолини сув билан таъминлайдиган сув қувурининг ўзи йўқлиги ҳолати кузатилди.

Бу муаммолар юзасидан зудлик билан Сирдарё вилояти “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси директори Ю.Жалоловга депутатлик сўрови чиқардик. Чиқарилган депутатлик сўрови ижроси юзасидан Сирдарё вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Сирдарё туман филиали мутахассислари ва “Мирзачўлагроқурилишлойиҳа” институт вакиллари билан биргаликда “Бешбулоқ” маҳалласидаги аҳолининг ичимлик суви таъминоти масаласи ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам депутатлик сўровида келтирилган муаммолар мавжудлиги аниқланди. Шу муносабат билан “Бешбулоқ” маҳалласи ҳудудида янги ичимлик сув тик қудуғи қазиш, насос, каскад, кабел ва сув минораси ўрнатиш ҳамда 2,3 км масофада ичимлик сув қувурлари ётқизиш режалаштирилди. Ҳозирда лойиҳа – смета ҳужжатлари тайёрланиб, давлат экспертизасидан ўтказилди, тасдиқлаш ва тендер савдолари ўтказиш учун Ўзбекистон республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этилди.

Сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда аҳоли тоза ичимлик суви таъминотидаги, шунингдек, табиий газ, электр энергиясида юзага келаётган муаммолар хусусида оғзаки шикоятлар билдиришмоқда. Бу каби масалаларни вилоят ва туман сув оқава корхонаси, газ, электр таъминоти корхонаси раҳбарлари мутасаддилари билан ҳамкорликда ечимини топишга эришмоқдамиз.

Ҳал этилаётган масалалардаги ютуқлар ўзимизники. Бироқ амалга оширадиган ишларимиз талайгина. Аҳолининг партияга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, ҳар бир инсоннинг турмуш даражасини тубдан яхшилаш бизнинг ва партиямиз юритаётган сиёсатнинг бош мақсади эканлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим.

Салоҳиддин ЭЛМУРОДОВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Депутат – сайловчилар ишончини оқлаши керак was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »