Депутат ва ёшлар: юзма-юз мулоқот кескин мунозаралар остида бўлиб ўтди

6 Июнь, 12:44 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 146 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат ва ёшлар: юзма-юз мулоқот кескин мунозаралар остида бўлиб ўтди нет

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар ва Дўстлик туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейининг мажлислар залида сайловчилар ва партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари билан юзма-юз мулоқот ўтказишди.

Мазкур учрашувда партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари Офтобой Нишонова, Дилбар Ҳакимова, Ҳосилбек Абдурасуловлар, “Ёш адолатчилар” қанотининг фаол аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда депутатнинг ўз сайлов округи сайловчилари ва уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқаси тегишли қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, “Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари мақоми тўғрисида”ги қонунда депутат вақти-вақти билан, аммо йилига камида бир марта, сайловчиларга ахборот бериши кўрсатиб ўтилган. Депутатлар сайловчилар билан учрашувлар жараёнида фуқароларни қабул қилади. Улардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади, уларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўради.

— Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий дунёқарашини шакллантириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир. Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг сайловчилар билан учрашувлари чоғида аҳолининг кенг иштироки кузатилмоқда, — дейди Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев. — Бунинг боиси, Жиззах шаҳар Кенгашига сайлаган депутатларнинг учрашувларда фақат маърузабозлик эмас, аксинча халқ дардини тинглаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалтириш, фуқароларга мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, партиянинг дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш борасидаги лойиҳалар, ташаббуслар ҳақида аниқ маълумотлар бераётганидир.

Шунингдек, депутатлар учрашувда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, Қонунчилик палатаси қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, фракция фаолиятининг бориши, унинг мамлакатни иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот бериб ўтди.

Ҳ.Абдурасулов, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати:

– Бугунги кунда шаҳримизда ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, уларни парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришимиз зарур. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига янада кенг жалб этишга кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилаётгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига депутатлар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Депутат ва ёшлар: юзма-юз мулоқот кескин мунозаралар остида бўлиб ўтди was last modified: Июнь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »